Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўзбекистонда ўтган ой рекорд даражада кўп “иномарка” сотилди | ВОДИТЕЛИ ТАШКЕНТА - DRIVERS.UZ

Ўзбекистонда ўтган ой рекорд даражада кўп “иномарка” сотилди

Ўзбекистонда март ойида хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси сезиларли даражада ошди.

Бир ой ичда “иномарка”лар бўйича битимлар сони 15 фоизга кўпайган ва 2,9 минг донага етган.

Бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 2022-йилнинг ноябрь ойида ҳам худди шунча “иномарка”лар савдоси кузатилган эди.

Март ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробар кўпроқ “иномарка” сотилган.

2023 йил 1 январдан Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларни аҳоли томонидан олиб киришга рухсат берилганди.

Аввал бу фақат дилерлар орқали амалга оширилади. Яқин ойларда “иномарка”лар савдоси янада кўпайиши кутилмоқда.

@vtchannel