Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳақидаги хабарлар асоссиз, махс | Врачи Узбекистана

Касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳақидаги хабарлар асоссиз, махсус шифохоналар ёпилиши давом этмоқда – ССВ

Ижтимоий тармоқларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлагани, хусусан, британча штамм тобора кенг тарқалаётгани учун қатор шифохоналар қайта очилгани, Зангиотадаги юқумли касалликларга қарши курашиш комплекси беморларга тўлиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Kun.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев билан боғланди.

«Негадир сўнгги пайтларда мана шундай мазмундаги хабарлар кўпайиб қолди. Қизиғи, биз коронавирусга қарши махсус очилган ёки мослаштирилган 159та марказдан фақат 12таси қолгани, Самарқанд ва Навоий каби вилоятларда бундай комплекслар тўлиқ ёпилгани ҳақида эълон қилаётган пайтимизда ҳақиқатга зид хабарлар тарқатиляпти.

Республикамиздаги пандемия билан боғлиқ вазият барқарор, касалликка чалиниш ҳолатлари кун сайин камайиб бормоқда, шифохоналар ёпилмоқда ёки консервация қилинмоқда.

Хусусан, Зангиотадаги 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасининг «А» блоги тўлиғича консервация қилинди (яъни зарур ҳолатда тезкор ишлашга шай ҳолатда ёпилди). Умумий ҳисобда 700 нафарга яқин киши даволанаётган бу комплексдаги аксарият беморларда ПЗР тестлар натижасида коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган. Кўпчилик коронавирусга шубҳа билан бориб, бошқа мавсумий касалликлардан даволаняпти.

Демак, бундай асоссиз хабарларга ишонмаслик ва нотўғри маълумот тарқатиш учун жавобгарлик борлигини яна бир бор эслатиб ўтишга зарурат пайдо бўлибди», деди Фурқат Санаев.

Манба: kun.uz

Врачи Узбекистана