Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca ва | Врачи Узбекистана

Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади

Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.

COVAX дастури бўйича коронавирусга қарши вакциналар кам ва ўртача даромадли 92 мамлакатга июн ойигача тақдим этилади. Бу ҳақда ЮНИСЕФ сайтида маълум қилинди.

"COVAX дастури доирасида 18 мамлакат: Бутан, Боливия, Босния ва Ҳерцеговина, Кабо-Верде, Колумбия, Салвадор, Грузия, Малдив, Молдова, Монголия, Перу, Филиппин, Корея Республикаси, Руанда, Жанубий Африка, Тунис, Украина, Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо биринчи бўлиб 1,2 миллион доза Pfizer/Biontech вакцинасини олади", - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.

ЮНИСЕФ тақдим этган жадвалга кўра, Ўзбекистон 2 млн 640 минг доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади.

ЖССТ коронавирусга қарши вакциналар тенг тақсимланишини кўзда тутувчи COVAX дастури доирасида 92 мамлакат учун нотижорат нархларида вакцина етказиб берилишини маълум қилганди.

ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус вакцина тақсимланиши февралда бошланишини билдирган, бу йил дастур доирасида икки миллиард доза вакцина етказиб бериш режалаштирилган.

Манба: kun.uz

Врачи Узбекистана