Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

“Тиббиёт олий ўқув юртларининг IELTS сертификати бор талабалар | Врачи Узбекистана

“Тиббиёт олий ўқув юртларининг IELTS сертификати бор талабаларига вазир стипендияси берилади” — Амрилло Иноятов

Ўзбекистонда тиббиёт олий ўқув юртларининг IELTS сертификати бор талабаларига вазир стипендиясини бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тизим фаоллари иштирокида ўтган йиғилишда амалдаги тартибга ўзгартириш киритиш ҳамда иқтидорли ва изланувчан талабаларга вазир стипендиясини тўлаб бориш тизими жорий этилишини маълум қилди.

“Агар буни амалиётга татбиқ этсак, чет тилларига қизиқувчи қолган талабалар ҳам уларга эргашиб, худди шундай юқори натижаларга эришишга интилади. Бунинг учун тиббиёт олийгоҳлари ректорлари иқтидорли талабаларга алоҳида эътибор қаратиши, ҳар бир кафедра ўқитувчиси илм йўлини танлаган бўлажак ёш мутахассисларни яқиндан қўллаб-қувватлаши зарур”, — дейди вазир.

Қайд этилишича, мазкур янгиликни жорий қилиш бўйича яқинда ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари

2020 йилнинг 25 декабрида Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этган Президент Шавкат Мирзиёев халқаро таълим дастурлари бўйича энг юқори балларни тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилишини маълум қилганди.

Шунга асосан, 2021 йил апрелида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланган. Унга кўра, 5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича компенсациялар 2021 йил 1 майдан бошлаб тўланади, яна 13 та имтиҳон тизими бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан қопланишни бошлайди. Харажатларни қоплаш учун фақат имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Манба: daryo.uz

Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг