Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими жорий этилади “Соғлиқни | Врачи Узбекистана

Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими жорий этилади

“Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2023—2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Чора-тадбирлар режасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

- “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизимини жорий этиш;
- Санаторийларга йўлланма олиш, навбатни кузатиш ва мавжуд бўш ўринларни кўриш имкониятини берадиган “Электрон санаторий” платформасини ишлаб чиқиш;
- Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритишга мўлжалланган Cancer-registr ахборот тизимини жорий этиш;
- Она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш;
- Ягона портал орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш имкониятини яратиш.

Март ойида “электрон рецепт” асосида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига дори воситаларини бепул бериш йўлга қўйилиши маълум бўлганди. Ўшанда Тошкент шаҳрида 2023 йил июль ойидан давлат тиббий суғурта тизими механизмлари татбиқ этилиши ҳам айтилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов январь ойида 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг иккита ҳудудида тиббий суғурта жорий этилишини маълум қилганди. Унга кўра, шу йилдан бошлаб давлат тиббий суғурта тизимини Тошкент шаҳрида жорий қилиш учун барча имкониятлар мавжуд. Вазирлик эса ўзига мажбурият олган ҳолда Навоий вилоятида ҳам тиббий суғуртани йўлга қўяди.

Манба: daryo.uz

Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!