Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий телеграм каналида | 🇺🇿 Водители Бухары (official)

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий телеграм каналида эълон қилинган «Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган синов имтиҳонларидан ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, таъмагирлик қилган автомактаби ўқитувчиси қўлга олинди» сарлавҳаси остида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан қўшимча маълумот...

Мазкур видеолавҳада тасвирланган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи автомактаб ўқитувчиси икки йил муқаддам фаолияти тугатилган «Автотест» дея номланган, ҳозирда Бухоро шаҳрида фаолият олиб бораётган «Омадли ҳайдовчи» МЧЖ автомактабининг ўқитувчиси бўлган.

Ушбу мактаб ва жиноят иши бўйича гумон қилинувчининг «Автотест» бренди остидаги автомактабларга умуман алоқаси йўқ.

Подписывайтесь
@voditelibukhari