Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Диққат Ўзбекистонда «права»ни янгисига алмаштириш вақтинча | Voditeli Nukusa Channel

#Диққат
Ўзбекистонда «права»ни янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширади. Шу сабабли эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик тўхтатилади.