Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Мустақиллик байрами арафаси яна бир ҳушхабар: Қамаши туманида | UzTextile-News | Rasmiy kanal

Мустақиллик байрами арафаси яна бир ҳушхабар: Қамаши туманида 300 ўринли корхона ўз фаолиятини бошлади

30 август куни Қамаши тумани Навоий МФЙда жойлашган Пахта қабул қилиш терминали биносининг бўш турган 1 гектар ер майдонига “QAMASHI TEKSTIL” МЧЖ корхонаси томонидан умумий қиймати 10,0 млрд сўм бўлган ишлаб чиқариш қуввати 10,0 млн.дона бўлган инвестиция лойиҳаси асосида тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа асосида ишга туширилган объектнинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши натижасида ҳудуддаги 300 нафар ишсиз ёшлар ва аёллар иш билан таъминланди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тенг ярми экспорт қилиниши режалаштирилган.

#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
Telegram | Instagram | Facebook