Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ШАҲРИХОНДА ЯНГИ КОРХОНА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ Ўзбекистон Респ | UzTextile-News | Rasmiy kanal

ШАҲРИХОНДА ЯНГИ КОРХОНА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Шаҳрихон тумани Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “SAXOVAT TEХS” МЧЖ томонидан янги барпо этилган калава ип ишлаб чиқариш корхонасининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

Ушбу корхонанинг лойиҳа қиймати 18,4 миллион АҚШ доллари бўлиб, йилига 2 минг тонна калава ип ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Энг муҳими, бу ерда 400 та янги иш ўрни яратилиб, ҳудуддаги хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги таъминланди.

#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
Telegram | Instagram | Facebook