Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Тўқимачилик корхоналари раҳбарлари диққатига! Италия бозорига | UzTextile-News | Rasmiy kanal

Тўқимачилик корхоналари раҳбарлари диққатига! Италия бозорига кириш юзасидан амалий учрашув.

24 июнь соат 15:00 да Италия-Ўзбекистон савдо палатаси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан маҳаллий тўқимачилик саноати вакиллари ва Италиялик тўқимачилик корхоналари ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтади.

Тадбир давомида Италия бозорига кириш истагида бўлган ўзбек тўқимачилик корхоналари корхона ва маҳсулот ҳақида тақдимот ўтказиши кутилмоқда.

Тақдимот якунлари бўйича Тўқимачилик саноати вакилларидан иборат делегация Италиянинг Милан ва Прато шаҳарларига бизнес миссия ташрифи амалга оширилади.

Онлайн форумда ZOOM ҳаволаси орқали иштирок этиш мумкин.

Қўшимча маълумот: 71 202 22 44 (137)
- Оммавий ва ташқи алоқалар департаменти

#Uztextileprom #Uztextile
#TextileNews
@uztsuz