Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​ Диққат, эълон! Тўқимачилик корхоналари учун махсус сессияла | UzTextile-News | Rasmiy kanal

Диққат, эълон! Тўқимачилик корхоналари учун махсус сессиялар!

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ)нинг Ўзбекистондаги «Кичик бизнес учун маслаҳатлар» дастури ҳақида ахборот сессияси тақдимоти ва тўқимачилик саноат соҳасидаги бизнес вакиллари билан ахборот сессияси.

Сессия давомида кичик бизнес корхоналари ўз фаолиятини ривожлантириш борасида консалтинг хизматларидан фойдаланиши учун грантлар ажратилиши тартиби тақдимоти ўтказилади.

Дастур доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича консалтинг хизматлари амалга оширилиши кўзда тутилган (ҳуқуқий, солиқ ва бухгалтерия масалаларидан ташқари):

стратегия
маркетинг
ташкилий тузилма
операцион фаолият
технологиялар
техник ечимлар
молиявий бошқарув
сифатни бошқариш
ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш

Учрашув давомида шунингдек, тўқимачилик соҳасидаги корхоналарга бизнес жараёнларни автоматлаштириш соҳасида фаолият юритаётган консультантларнинг дастурий таъминот (ERP тизимлари) тақдимотлари ўтказилади.

Учрашув санаси: 10 июнь, 2022, 15:00
Учрашув манзили: Uz-Kor Textile Technopark
Батафсил маълумот учун: 71 202 22 44 (189)

#Uztextileprom
#Uztextile
#TextileNews
@uztsuz