Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Тўқимачилик саноати корхоналари диққатига Ўзбекистон Респ | UzTextile-News | Rasmiy kanal

Тўқимачилик саноати корхоналари диққатига

Ўзбекистон Республикасининг Мисрдаги элчихонаси ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тармоқ корхоналарига Мисрда ваколатхоналар очиш масаласида амалий кўмак беришга тайёрлигини маълум қилади.

Элчихона маълумотига кўра, Миср қонунчилигига мувофиқ, ваколатхона дастлаб 3 йил муддатга очилади, кейин унинг фаолияти яна чўзилиши мумкин. Бунда тижорат билан шуғулланиш таъқиқланади. Унинг маркетинг тадқиқотлари ҳисоботи бир йилда 1 маротаба Инвестициялар ва эркин иқтисодий зоналар бўйича бош агентликнинг тегишли бошқармасига топширилади. Ва у солиққа тортилмайди.

Африка давлатларига экспорт ҳажмини ошириш истагида бўлган корхона вакилларини ҳамкорликга таклиф этамиз.

Батафсил маълумот учун Уюшманинг «Тадбиркорларга кўмаклашиш штаби»га мурожаат қилиш сўралади:
Тел.: 71 202 22 44 (189)