Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Миср тўқимачалари ўзбек корхоналари билан танишини давом эттир | UzTextile-News | Rasmiy kanal

Миср тўқимачалари ўзбек корхоналари билан танишини давом эттирмоқда.

Бугун меҳмонларнинг бир қисми Андижон вилоятидаги “SAMO” ва “Fayz-M” корхоналарига бориб, корхона раҳбарияти билан музокаралар ўтказишди ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишиб чиқишди.

“NIL-GRANIT” (“SAMO”) - трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 20 йиллик тажрибага эга замонавий динамик ривожланаётган корхонадир. Ҳозирги вақтда ассортиментда бутун оила учун турли хил ранглар ва нақшлардаги, тўлиқ ўлчамдаги 400 дан ортиқ маҳсулот моделлари мавжуд.

“FAYZ-M” бренди ишлаб чиқаришда экологик тоза хом ашёлардан фойдаланади. Корхонада маҳсулотлар пахта толасини чуқур қайта ишлашдан тортиб, тайёр тикувчилик буюмлари ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ цикладан ўтади.

Ушбу корхоналар ва маҳсулотлари мисрлик меҳмонларда катта таасурот қолдирди ва келажакда ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувларга эришилди.

#текстиль #samo #fayz-m #uzts #uztextile

uzts.uz