Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Қашқадарёлик меҳнаткашларнинг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил э | O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi

Қашқадарёлик меҳнаткашларнинг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бирга, турли соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини тарихий шаҳарларга, диққатга сазовор масканларга саёҳатга олиб чиқиш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2022 йилнинг 7 ойи давомида мамлакат миқёсида 193 минг 449 нафар меҳнаткашларнинг ана шундай саёҳатлари ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги нишонланадиган байрам кунларида ҳам меҳнаткашлар учун қизиқарли саёҳатлар, турли тадбирлар ташкил этиш режалаштирилган. Уларнинг барчаси "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" ғоясини ўзида мужассам этганлиги билан янада аҳамиятлидир.
Қуйидаги видеорепортажда Қашқадарё вилоятилик меҳнаткашлар учун Тошкент шаҳри бўйлаб ташкил этилган саёҳат тўғрисида ҳикоя қилинади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати