Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ҳар йили май ойининг сўнгги якшанба куни кимё саноати ходимлар | O`zkimyosanoat AJ | Rasmiy kanali

Ҳар йили май ойининг сўнгги якшанба куни кимё саноати ходимлари ўзларининг касб байрамлари – "Кимёгарлар куни"ни нишонлаши анъанага айланган.
Бугун, май куни “Кимёгар” тантаналар уйида “Maxam-Chirchiq” АЖ ишчи-хизматчилари учун байрам тадбири ўтказилди. Кимёгарларни Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Ҳидоятов, “Ўзкимёсаноат” АЖ нинг Ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Р.Усаров ҳамда “Maxam-Chirchiq” АЖ Бошқарув раиси Х.Сайдахмедов тантанали равишда табриклашди, меҳнат жамоасининг ўрнак кўрсатган ходимларини тақдирлашди.
Тадбир иштирокчилари байрам дастурхони атрофида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Комилов, Анвар Ғаниев, сўз устаси Аваз Охун ва эстрада юлдузи Ҳилола Ҳамидова каби санъаткорларнинг ижодий намуналаридан баҳраманд бўлишди.