Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ касаба уюшмаси ва ёшлар иттифоқи и | O`zkimyosanoat AJ | Rasmiy kanali

“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ касаба уюшмаси ва ёшлар иттифоқи иш режасига асос цех ва бўлимлар ёшлари ўртасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида «Заковат» интеллектуал уйини “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ Кубоги-2021” турнири низоми ишлаб чиқилган бўлиб, низомга мувофиқ ўйин тўртта саралаш ва финал босқичларидан иборат бўлиб, саралашнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи босқичларида энг юқори балл тўплаган тўртта жамоа финал босқичига ўтади. Финал босқичида мутлоқ ғолиблар ва чемпион бўлган жамоа аникланади. Ғолиб бўлган жамоага Кубок ва совғалар топширилади.
Шу йилнинг 15-март куни уйиннинг биринчи босқичи ўтказилди. Ўйинга олтита жамоа қатнашиб, унга кўра “Оҳак тош” цехи 13 балл, “АДКФ” ва “Калцинация” цехи 10 балл, “Козонхона” цехи 9 балл “Бошқарув” бўлими 8 балл ва Мед пункт жамоси 6 бални кулга киритдилар.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site