Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Иқтибос «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов ким | O`zkimyosanoat AJ | Rasmiy kanali

#Иқтибос

«Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбари
Жўрабек Мирзамаҳмудов
кимё саноатини ривожлантириш учун давлатнинг ташқи қарзи ҳисобидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди. Жумладан, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизими корхоналарида ташқи қарз маблағларни жалб қилиш ҳисобига умумий қиймати 2,4 млрд. долларга тенг бўлган 7 та инвестицион лойиҳа амалга оширилганини таъкидлаб ўтди.

Лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига 5743 та янги иш ўрни яратилди, 636 млн. доллар маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, 384,5 млн. доллар маҳсулотлар экспортга йўналтирилди ҳамда 104 млн. доллар солиқ тўловлари тўлаб берилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official