Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Исроилга озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш истагини билд | Savdo-sanoat palatasi

Исроилга озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш истагини билдирган тадбиркорлар диққатига!

Исроилнинг йирик савдо компанияси Исроил давлатига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истагини билдирмоқда.

Бунда Исроил томони республикамиздан қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга қизиқмоқда:

Қандолат маҳсулотлари (печенье, вафли, холва);
Шоколад ва конфетлар;
Шарбатлар ва салқин ичимликлар;
Тузланган ва консерва маҳсулотлари;
Джем ва муроббо;
Ярим тайёр маҳсулотлар;
Қуритилган мевалар (туршак, майиз);
Снейклар.

Шу муносабат билан Исроил бозорига озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорларлар тижорат таклифларини 2022 йил 8 сентябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали тақдим этишлари сўралади:
https://forms.gle/5KwZYjSKXRBiDxZD9