Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​​#Ҳафта_статистикаси Ўтган хафта давомида ССП Марказий ап | Savdo-sanoat palatasi

​​#Ҳафта_статистикаси

Ўтган хафта давомида ССП Марказий аппарати томонидан аъзолари манфаатида жами 108 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилди.

6 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келган низолар Палата вакилларнинг аралашуви ёрдамида судгача ўзаро келишув йўли орқали ҳал этилди.

22 та норматив-хукукий хужжатлар бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилди, шундан 9 таси бўйича аниқ таклифлар билан хулосалар берилди.

Ушбу хафта давомида “Chamber Business Solutions” УК томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ягона рақамларига умумий ҳисобда 880 та қўнғироқ келиб тушди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси”нинг ишонч рақамларига умумий ҳисобда 786 та қўнғироқ келиб тушди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 175 та мурожаат келиб тушди.

Ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссиясида жамоатчилик назорати асосида Палата ходимининг иштироки таъминланди. Мазкур аттестацияда агентликнинг 8 нафар ходими суҳбатдан ўтказилиб, улардан 5 нафарига текширув ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳнома берилди, қолган 3 нафарига махсус гувоҳнома бериш рад этилди.

Савдо-саноат палатасининг Business Monitoring Group Унитар Корхонаси томонидан ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси талабалари учун “Мурожаатчилар билан ишлаш асослари” ва Perfect Women Club аъзоларига “Сервисда асосланган савдо-сотиқ асослари” маҳорат дарслари ўтказилди.
Юқоридаги учрашувларда 100 дан зиёд давлат ҳизматчилари, ишлаб чиқарувчилар, чакана савдо компаниялар иштирок этди.