Йиғилишда
ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга келгуси йил
Инвестиция дастури маблағларининг
камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди.
Бунда, йил якунига қадар
2 107 та боғчада,
1 минг мактабда,
1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда,
1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида,
200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида
қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.
Шу билан бирга,
2023 йилдан:
- савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;
- супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;
- автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари;
- аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари;
- хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;
- тижорат банклари ва уларнинг филиаллари
камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни
муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.