Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​​#ССП_янгиликлари Ўзбекистон Савдо Саноат палатаси томони | Savdo-sanoat palatasi

​​#ССП_янгиликлари

Ўзбекистон Савдо Саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси “ULKAN QURILISH MAXSUS SERVIS” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.

“ULKAN QURILISH MAXSUS SERVIS” МЧЖ мурожаати ўрганиб чиқилганда жамият ва республикада фаолият юритувчи бошқа бир тадбиркорлик субъекти ўртасида пудрат шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра Палата аъзоси томонидан жами 2 196 724 931 сўм миқдорида қурилиш ишлари амалга оширилган. Бироқ, жавобгар шартнома шартларига риоя этмасдан, Палата аъзоси томонидан қилинган ишлар учун тўловларни лозим даражада амалга оширмаган.

Мазкур масала Палата томнидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, тарафлар ўртасидан вужудга келган низони ўзаро келишув йўли орқали ҳал этиш мақсадида, Палатада тарафлар вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди. Бироқ, низони ўзаро ўзаро келишув йўли орқали ҳал этиш имкони бўлмаганлиги сабабли, Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан Палата аъзоси фойдасига 2 810 710 360 сўм миқдорида асосий қарз ва 253 000 000 сўм миқдорида пеня ундирилган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram