Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#ССПянгиликлари Жиззах вилоятида 'Ҳар бир тадбиркор – ёшл | Savdo-sanoat palatasi

#ССПянгиликлари

Жиззах вилоятида "Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” шиори асосида ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилмоқда.

Жиззах вилояти Ҳокимлиги, Жиззах вилоят Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Бизнес Омбдусман вакили билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20-21 май кунлари гарфикка асосан Жиззах шаҳар ва Ш.Рашидов туман лари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур ярмаркага ҳар бир ҳудуддан 20 дан ортиқ салоҳиятли тадбиркорлик субъектлари ҳамда 100 дан ортиқ ишсиз ёшлар иштирок этишди. Вилоятимиздаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тадбирда иштирок этишиб, барча ташкилотларнинг бўш иш ўринлари билан танишишдилар.

Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram