Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

БМТнинг Бошқарув бўйича лойиҳалар бюроси (UNPOG) Корея Республ | Грантлар ва стажировкалар

БМТнинг Бошқарув бўйича лойиҳалар бюроси (UNPOG) Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги (MOIS) ва Инчеон шаҳри мерэияси билан ҳамкорликда “Иқлим ўзгаришига қарши курашда ва барқарорликни оширишда ёшларнинг фаоллигини рағбатлантириш учун давлат бошқарувидан фойдаланиш” мавзусидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга ошириш бўйича 6-чи Ёшлар форумини ташкил этмоқда.

Ёшлар форуми ёшларнинг ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари ва БРМларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича фикр алмашишлари учун майдон бўлиб, давлат бошқаруви ролига алоҳида эътибор қаратилади.

Кимлар учун: 1996-2006 йилларда туғилган ёшлар, миллати, таълим даражаси ва яшаш мамлакатидан қатъи назар.

Қаерда ва қачон: Инчеон шаҳри, 2022 й. 3 ноябрь (онлайн/офлайн формат)

Ариза топшириш охирги муддати: 2022 йил 14 октябрь

Батафсил

Обуна бўлинг: @uz_grants