Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Аёллар, ҳуқуқ ва тараққиёт учун Осиё-Тинч океани форуми (APWLD | Грантлар ва стажировкалар

Аёллар, ҳуқуқ ва тараққиёт учун Осиё-Тинч океани форуми (APWLD) Марказий Осиёдан давлаларидан – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон адвокатлар, ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва аёллар ҳуқуқлари фаоллари учун олти кунлик “Феминистик ҳуқуқий назария ва амалиёт” Central Asia Sub-Regional Feminist Legal Theory and Practice Training 2022 (FLTP) субминтақавий тренингида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилмоқда.

Тренинг мақсади:
Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий стратегияларни қўллашда ҳуқуқ ҳимоячилари дуч келадиган муаммоларни аниқлаш ва муҳокама қилиш;
Хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасида Марказий Осиё давлатларининг ҳуқуқшунослари ва фаоллари тармоғини яратиш.

Тренинг инглиз тилида олиб борилади
Турар жой, овқатланиш, авиачипталар APWLD томонидан қопланади.

Ариза топшириш охирги муддати: 2022 йил 20 август

Батафсил

Обуна бўлинг: @uz_grants