Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Мукофот жамғармаси 100 000 евро бўлган, IF Social Impact Prize | Грантлар ва стажировкалар

Мукофот жамғармаси 100 000 евро бўлган, IF Social Impact Prize ижтимоий лойиҳалар танлови!

IF Social Impact Prize
- жамиятдаги муаммоларга ечим бўла оладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган танловдир.

Кимлар учун:
Давлат ва нодавлат ташкилотлар, ижтимоий тадбиркорлик субъектлари, компаниялар, фондлар ва дизайн студиялари учун.

Номзодлар учун талаблар:
Танловга БМТнинг Барқарор Ривожланиш Мақсадларидан (SDG) бирига алоқадор лойиҳалар қабул қилинади
Лойиҳа ахлоқий меъёрларга мос келиши, инсон ва гуруҳларни бирлаштира олиши ва фойдали тажрибага сабаб бўлиши керак

Лойиҳа инглиз тилида топширилиши керак

Ғолиблар учун имкониятлар:
2022 йил учун умумий ҳажмда 100 минг евро маблағ ажратилинган бўлиб, муносиб деб топилган битта лойиҳага топширилиши ёки бир нечта муносиб деб топилган лойиҳалар ўртасида тақсимланиши мумкин

Рўйхатдан ўтиш муддати:
2022 йил 26 май
2022 йил 9 ноябрь

Батафсил

Обуна бўлинг: @uz_grants