Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

МИНАЎСАЙ (Манас - тахаллуси) БЕТЬЯНОВИЧ ЛЕВИЕВ 1912 йилнинг 25 | O'zbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi (Союз композиторов и бастакоров Узбекистана)

МИНАЎСАЙ (Манас - тахаллуси) БЕТЬЯНОВИЧ ЛЕВИЕВ 1912 йилнинг 25 июлида Наманган шаҳрида туғилган. Самарқанд мусиқа ва хореография илмий тадқиқот институтида, М.Мусоргский номидаги Ленинград мусиқа билим юртида, 1938-1941 йилларда Ленинград давлат консерваториясида таҳсил олган. Иккинчи Жаҳон уруши бошланганда кўнгиллилар қаторида урушга боради. 1942-йилда оёғидан яраланиб Тошкентга қайтади ва 1942-1943 йилларда Тошкентга кўчиб келган Ленинград консерваториясида ўқишини давом эттиради.
М.Левиев серқирра ижодкор сифатида турли жанрларда сара асарлар яратди. “Нурхон” симфоник поэмаси, симфоник сюиталари, вокал симфоник ва вокал хореографик асарлар, халқ чолғулари оркестри учун Увертюра, камер чолғу мусиқаси, "Ўрик гуллаганда",«Дилистоним, сен менинг», «Ўзбек қизи овози», «Тинчлик учун», «Суруди бахт» («Бахт қўшиғи»), «Духтари пур ғайрат» каби 100 га яқин қўшиқ ва романслар, “Сухайл ва Мехри” балети, “Олтин кўл”, “Тошболта ошиқ”, “Замонали ва Омонали”, “Нозик ниҳолим”, “Кимга тўй, кимга аза” каби 20 га яқин мусиқали драма ва комедиялар муаллифи. Киномусиқа соҳасида ҳам композитор юқори натижаларга эришиб 10 га яқин кинофильмларга мусиқа басталади. “Мафтунингман”, И.Акбаров ва М.Бурҳонов билан ҳамкорликда “Маҳаллада дув-дув гап” каби киноларга яратган мусиқаси, жумладан "Оқ лолалар" вальси, "Тошкент ҳақида қўшиқ" ва кўплаб куй - қўшиқлари ўзбек мусиқасининг дурдоналарига айланган.

www.facebook.com/commus.uz
www.commus.uz
www.instagram.com/soyuz_kompozitorov_uz/
@unionofcomposers