Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Жон, жон ўзингни жонинг (маслаҳат шеър ) Борми , йўқми им | 🍁УМР САХИФАСИ🍂

Жон, жон ўзингни жонинг
(маслаҳат шеър )

Борми , йўқми имконинг,
Оғриб қолганда жонинг,
Ҳордиғингни олиб ол,
Жон, жон ўзингни жонинг

Қизинг айтса ғамини,
Ўғлинг айтса камини,
Олавергин дамингни,
Жон, жон ўзингни жонинг

Титраб турган юраксан,
Рўзғор-ғорга тиргаксан.
Эрингга соғ кераксан,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ўзи битта Тожмахал,
Жуфтинг қўярми ҳайкал,
Ёниб юр сен ҳам ял-ял,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ҳар турмушнинг мушти бор,
Тиконлари, ниши бор,
Бировда не ишинг бор,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ким кўрибди кишини,
Тугатган дунё ишини,
Нари сур ташвишингни,
Жон, жон ўзингни жонинг

Рангинг кўр-у, сўргин ҳол,
Токайгача шу аҳвол,
Оромгоҳда даминг ол,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ўсмани қўй қошингга,
Торт болиш ёнбошингга,
Қуйруқ солгин ошингга,
Жон, жон ўзингни жонинг

Кўнгилда баҳор сайли,
Ўзингни ата Лайли,
Аёлсан, шу туфайли,
Жон, жон ўзингни жонинг

Токай бўшлик қиларсан,
Ўзингга не тиларсан,
Яна ўзинг биларсан,
Жон, жон ўзингни жонинг

Хазонрезги