Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ҳурматли юртдошлар, тўқимачилик ва тикув трикотаж саноати ваки | TOLAUZ

Ҳурматли юртдошлар, тўқимачилик ва тикув трикотаж саноати вакиллари!

9-Май II-Жаҳон урушида эришилган улкан ғалабанинг 76 йиллиги ва “Хотира ва қадрлаш“ куни муносабати билан барчангизни “Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмаси жамоаси номидан самимий қутлаймиз!

Дунёни ларзага солган, миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлган ўша мудҳиш уруш бизнинг юртимиз сарҳадларидан ўтмаган бўлсада, ўзбек халқи ушбу Ғалабага ўзининг улкан ҳиссасини қўшди.

Бугун ўтганларни хотирлаш, фронт ва фронт орти ветеранларини табриклаш, ёлғиз ва меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, ота-она ва яқинларимизни зиёрат қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз!

Юртимиз тинч ва осойишта, сарҳадларимиз доим мустаҳкам бўлсин!

Ватанимиз учун ҳаётини аямаган ватандошларимиз хотираси мангу қалбимиздадир!

uzts.uz | Instagram | Facebook | 71-202-22-44
Мурожаат юбориш: @UztsUzBot