Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўтган йили тестга кирган абитуриентлар эски телефонини йўқотиб | ТЕСТЫ по ИСТОРИИ

Ўтган йили тестга кирган абитуриентлар эски телефонини йўқотиб қўйган бўлса нима бўлади?
#abituriyent

Айрим абитуриентлар мурожаат қилиб, ДТМ сайтида рўйхатдан ўта олишмаётгани, чунки улар ўтган йили ҳам тестга кирганда бошқа телефон рақам билан рўйхатдан ўтгани, ҳозир ўша телефон рақами ўчиб кетгани, шу сабабли энди ДТМ сайтида рўйхатдан ўтмоқчи бўлаётганда "Ушбу шахсий маълумотлар бошқа телефонга боғланган" деб рад жавоби чиқаётганини айтишмоқда.

Масалага ойдинлик киритиш учун, ДТМ масъуллари билан боғландим. Уларнинг айтишича, кеча ҳақиқатдан шундай мурожаатлар бўлган. Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида бугундан ушбу муаммо бартараф этилган. Ҳозирда абитуриентлар исталган телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин, айнан ўтган йилги рақам бўлиши шарт эмас.

Текшириб кўриш учун, ўзим ҳам ўтган йилгидан бошқа рақам билан рўйхатдан ўтдим. Муаммо бўлмади.

P.S.: менинг ҳеч қанақа имтиёзим йўқ экан


@xushnudbek