Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бугун қабул бошланиши керак эди, аммо квоталар яна кечикди Ам | ТЕСТЫ по ИСТОРИИ

Бугун қабул бошланиши керак эди, аммо квоталар яна кечикди

Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳар йили ОТМларга ҳужжат топшириш 15 июндан, яъни бугундан бошланиши керак эди. Лекин квоталар ҳали тасдиқлангани йўқ.

Демак, 2022 йил ҳам квоталар қабул бошлангандан кейин кечикиб тасдиқланган йил сифатида тарихга киради.

Умуман олганда, бу Ўзбекистон учун янгилик эмас. Бунақаси илгари ҳам кўп бўлган ва бу кетишда ҳали яна кўп бўлса керак. Узоққа бормаймиз, масалан, ўтган йили қабул квоталари 22 июнь куни тасдиқланганди. Яъни расман қабул бошланиши керак бўлган санадан 1 ҳафта кечроқ. Шу сабабли қабул муддати ҳам 22 июндан 22 июлга қадар деб узайтирилганди.

Жорий йилда ҳам квоталар кечикаётгани сабабли қабул муддатлари узайтирилса керак.

Ҳозирча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига сабр тилаб, яна бироз кутиб туришларини сўраймиз.

Эътиборингизга 2010 йилдан буён қабул квоталари тасдиқланган саналар рўйхатини тақдим этамиз:

2010 йил — 28 май
2011 йил — 4 июль
2012 йил — 7 май
2013 йил — 11 июнь
2014 йил — 26 июнь
2015 йил — 23 июнь
2016 йил — 26 май
2017 йил — 5 май
2018 йил — 4 июнь
2019 йил — 17 июнь
2020 йил — 12 июнь
2021 йил — 22 июнь
2022 йил — ?????


@xushnudbek