Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

10-синф ўқувчилари тест синовларида иштирок эта оладими? ЖА | ТЕСТЫ по ИСТОРИИ

10-синф ўқувчилари тест синовларида иштирок эта оладими?

ЖАВОБ: Йўқ, қатнашолмайди.

ДТМнинг маълум қилишича, амалдаги низомга мувофиқ талабаликка тавсия этилган абитуриентлар олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан)ни тақдим этишлари лозим.

Шунингдек, my.dtm.uz ёки my.gov.uz сайтларидан бири орқали онлайн рўйхатдан ўтишда тугатган таълим муассасаси тўғрисидаги маълумотлар киритилиши керак.

Мактабнинг 10-синфида ёки академик лицейларнинг 1-босқичида таҳсил олаётган ўқувчилар умумий ўрта таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатмаган ҳисобланади.

Шу сабабли улар ОТМларга кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишлари мумкин эмас ва тестда ҳам қатнаша олмайди.

Ўтган йили ҳали мактаб ва лицей/коллежда ўқиётганлар базаси тўлиқ бўлмпгани учун ДТМ сайтида 10-синфлар ҳам ҳужжат топшира олди, ҳатто тестга ҳам бемалол кириб чиқишди. Лекин мабодо кимдир тестда ўтиш балини тўплаган бўлса ҳам, аммо талабаликка қабул қилинмади. Чунки уларда ўрта таълимни тасдиқловчи шаҳодатнома (диплом) йўқ эди.

Жорий йил тегишли вазирликлар ўз тасарруфидаги таълим муассасалари базасини тўлиқ қилиб беришган, деб умид қиламиз. Шунда рўйхатдан ўтишда ўрта таълимни тугатмаганларлар автомат рад этилади, улар рўйхатдан ўта олишмайди.


@xushnudbek