Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Талабага оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун ҳам ака | Nizomiy nomidagi TDPU Tillar fakulteti.

Талабага оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун ҳам академик таътил бериладиган бўлди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (344-сон, 03.06.2021 й.) билан Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги янги низом тасдиқланди.

Янги Низомга кўра, эндиликда талабага оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун ҳам академик таътил берилиши мумкин. Бунда талабанинг оила аъзоси деб отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди эътироф этилади.

Аввалроқ Олий таълим вазирлиги эълон қилган лойиҳада ака-укаси, опа-синглиси учун ҳам академик таътил олиш таклиф қилинганди, аммо негадир бу таклиф тасдиқланмабди.

Янги Низомда худди аввалгиси каби академик таътил олишнинг қуйидаги асослари сақланиб қолган:

ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун.

Янги Низомда:

талабаларга ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат шаклига ўтказиб (агар ОТМда бундай шакллар мавжуд бўлса), узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилди;

талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинди;

академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинди.

Шунингдек:

академик таътил бериш талабани ОТМдан четлаштириш ҳисобланмайди;

академик таътилнинг муддати тамом бўлгандан сўнг талабанинг ўқишга қайтиш ҳақидаги аризаси асоссиз равишда рад этишга йўл қўйилмайди;

Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.


@xushnudbek