Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Тезкор Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон Қуролли Кучлари | Тайный Узбек

Тезкор
Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш тартиби такомиллаштирилади. Хусусан:

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки олинган жароҳати туфайли ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилиб, резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг, уларнинг хизмат муддатидан қатъи назар, оила аъзолари уй-жой билан таъминланади;

умумий ҳарбий хизмат муддати 20 йил бўлган ҳарбий хизматни ўтаб резервга бўшатилган фуқаролар давлат ҳисобидан тураржой билан таъминланади, шу билан бирга уларнинг олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳамда давлат органлари ва ташкилотларидаги меҳнат фаолияти йиллари ҳақиқий ҳарбий хизмат йиллари даврига қўшиб ҳисобланади.

Ҳарбийларга жўнатамиз янги қарорни билиб олишсин

@Jahon_xabarlari