Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#ЭЪЛОН Ҳамшаҳарларимиз диққатига! “Veolia Energy Tashkent” M | Канал DUK TOSHISSIQQUVVATI (Таштеплоэнерго)

#ЭЪЛОН

Ҳамшаҳарларимиз диққатига!

“Veolia Energy Tashkent” MCHJ XK, Тошкент шаҳрида 2022-2023 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида, 2022 йил 13 ва 15 сентябр кунлари иссиқ сув бўйича иссиқлик истеъмолчиларини чегараламаган ҳолда иссиқлик тармоқларининг механик чидамлилиги ва зичлилигини (юқори босимда) синовдан ўтказади.

Иссиқлик манбаларининг амал қилиш ҳудудлари манзилий рўйхати:

1-ИМ (М-4) - 13 сентябр – босим билан текшириш (опрессовка)
Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-кўчаси, Бўзкўча, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Тамарахоним тор кўчаси кўчалари, Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий даҳалари, Ҳамид Олимжон майдони.

9-ИМ - 15 сентябр – босим билан текшириш (опрессовка)
Тақачи, Гулистон, Ширин, Лутфий, Катта ҳалқа йўли, Ўрикзор, Катта Хирмонтепа, Кичик ҳалқа йўли, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Юсуф Саккокий, Фозилтепа, Фарҳод кўчалари,
Шарқ, Ал-Хоразмий-1,2, Бешқайрағоч, Гулистон, Изза даҳалари, Чилонзор даҳаси 7,13÷15,21÷25,30,31 мавзелари, Ўрикзор бозори доирасида.

10-ИМ - 15 сентябр – босим билан текшириш (опрессовка)
Белтепа, Форобий, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, Талабалар, Университет, Қорақамиш 1-кўчаси, Шифокорлар 2-кўчаси, Қамарнисо кўчалари,
Белтепа, Ибн Сино-1,2, Жарариқ, Қамарнисо, Бешқўрғон-1,2,3,4, Қорақамиш-2/4, Олимпия даҳалари, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, ТошДТУ ҳудудлари.

Диққат!
Ўтказилаётган синовлар даврида иссиқ сув қувурлари шикастланиши, бунинг оқибатида йўлларнинг транспорт қатнови қисми ва пиёдалар йўлагига иссиқ сув сачраши мумкин. Шу боис пойтахт аҳолиси ва шаҳримиз меҳмонлари эҳтиёткор ва эътиборли бўлишлари сўралади.
Вақтинчалик юзага келган ноқулайликларни тўғри тушунишингизни ҳамда ноодатий ҳолларни сезсангиз (78)129-01-85 рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз.

VeoliaEnergyTashkent_matbuot
toshissiqquvvati_matbuot