Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#ЭЪЛОН Ҳамшаҳарларимиз диққатига! “Veolia Energy Tashkent” M | Канал DUK TOSHISSIQQUVVATI (Таштеплоэнерго)

#ЭЪЛОН

Ҳамшаҳарларимиз диққатига!

“Veolia Energy Tashkent” MCHJ XK,
Тошкент шаҳрида 2022-2023 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида, 2022 йил 23 август куни иссиқ сув бўйича иссиқлик истеъмолчиларини чегараламаган ҳолда иссиқлик тармоқларининг механик чидамлилиги ва зичлилигини (юқори босимда) синовдан ўтказади.

Иссиқлик манбаларининг амал қилиш ҳудудлари манзилий рўйхати:

1-ИМ (М-4)
- 23 август – босим билан текшириш (опрессовка)
Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-кўчаси, Бўзкўча, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Тамарахоним тор кўчаси кўчалари, Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий даҳалари, Ҳамид Олимжон майдони.

Эътибор беринг, иссиқлик тармоқлари қувурларида шикастланишлар бўлиши ҳамда йўлларнинг қатнов қисми ва пиёдалар йўлига иссиқ сув сачраши мумкин.
Шу боис ҳайдовчи ва пиёдалар, маъмурий ва турар жой биноларидаги одамларнинг эҳтиёткор ва эътиборли бўлишлари талаб этилади. Вақтинчалик ноқулайликларни тушунишингизни, ноодатий ҳолларни сезсангиз (78)129-01-85 рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз.

VeoliaEnergyTashkent_matbuot
toshissiqquvvati_matbuot