2020-11-27 15:51:15
Мурожаатга марказнинг изоҳи
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган шифокорларнинг малака ошириш курслари бу йилдан бошлаб пуллик асосда бўлгани ҳақидаги материал ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан тиббиёт кадрларининг узлуксиз касбий малакасини ошириш тизимида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ва пуллик асосда ўтказилиши белгиланган.
Жумладан, мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ:
- бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика кадрлари 288 та кредитдан 144 таси тегишли тиббий таълим муассасалари ва ташкилотларида пуллик асосда таълим олиш орқали тўпланади, ундан кейин қолган 144 таси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таълим олиш орқали тўпланади;
- Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига кирмайдиган бошқа давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика кадрлари 250 та кредит тегишли тиббий таълим муассасалари ва ташкилотларида пуллик асосда тўпланади.
Ҳозирги вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соҳа мутахассислари томонидан янги ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унда тиббий таълимни ривожлантириш билан боғлиқ қатор янгиликлар ўз аксини топган. Жумладан, давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ходимларга малака ошириш циклларида ўқиш – бюджет ҳисобидан, ихтисослаштириш ва қайта тайёрлаш циклларида ўқишлари хўжалик ҳисобидан ўтказилиши таклифи киритилган.
Тиббиёт ходимларини касбий
малакасини ривожлантириш маркази.
3.6K views12:51