Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, барча барчага! Мурожаатимиз Ташқи меҳнат миг | SUYANCH.UZ / Расмий канал

Ассалому алайкум, барча барчага!
Мурожаатимиз Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига, Ўзбекистон ички ишлар вазирлигига ҳамда ҳурматли президентимизга
Азиз ватандошларимиз ва Ватанимиз посбонлари. Ўтган 2021 йилдан буён бир ташкилот (фирма) билан курашолмай, зарур бўлганда чора кўролмай келаяпмиз.
500 нафар фуқароларимиз чиқиб, тўполон қилишганда, бизнинг, яъни  Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг журналистлари, масъул шахслари келиб, ҳамюртларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилганликлари, паспорт ва ҳужжатларини олиб беришгани, пулларини қайтаришгани ҳақида "оғиз кўпиртириб" гапириб, бу ҳақида оммага қуруқдан қуруқ хабарларни етказишган эди.
Бугун 2022 йилнинг 18 август санасида яна одамлар ушланган. Хавфсизлик ходимлари (полиция) келишиб, ҳамюртларимизни хўрлаб, нафсониятига тегиб, таҳқирлаб, уриб, тепиб, отиб ташлашини айтиб турган бир пайтда қанисизлар?