Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Менга хассос қалб бердинг шукр, Англай олдим қалбим дардини, Ф | Психостимул

Менга хассос қалб бердинг шукр,
Англай олдим қалбим дардини,
Фақат сенга бўлсин бор севгим,
Ишқинг бирла ол дил гардини.
Тўкилмоқлик қисматми, тақдир,
Мен қулингман, ислох эт холим,
Жонимданда яқинсан Ўзинг,
Фақат Сенга аён ахволим.
Шукр берган неъматларингга,
Инсон қилиб Яратдинг шукр,
Сени қалбан англамоқ орзу,
Ўзингга қул қилдинг ташаккур...

Муаллиф Машҳура Султонова Рустамбоевна


Қалбингизга орзу қилишга имкон беринг...
Тунингиз осуда ва хотиржам ўтсин

@Sultonova_Mashhura