ТАНА АЬЗОЛАРИНИНГ СУХБАТИ.
Тана аъзолари бир-биридан сўрашибди, Качон дам оласан?
Бош , қўл , оёқ ,куз тана ухлаганда дейишибди.
Ошқозон овқатни хазм қилиб бўлганимда, дебди.
Шундай қилиб, ҳамма аъзолар жавоб берибди...
Фақат юрак жим турганмиш.
- Сен туғилганингдан бери дам олмай ишлайсан. Сен қачон дам оласан?- деб хайратланиб савол беришибди.
Юрак шундай деб жавоб берибди :
- Мен яхши, ёқимли сўзлар эшитсам дам оламан.
Келинг, бир - биримиздан ёқимли, дил сўзларимизни аямайлик.
Токи юракларимиз таскин топсин, дам олсин.
Шундай пайтлар бўладики, дилимизга оддийгина илиқ сўз ҳам малҳамдек ёқади.
@Sultonova_Mashhura