Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ҲАЁТ НИМА? - Ҳаёт нима? - сўрадим бир куни бобомдан. - Азон б | Психостимул

ҲАЁТ НИМА?

- Ҳаёт нима? - сўрадим бир куни бобомдан.
- Азон билан намоз ораси, - деб жавоб қилдилар.
- Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
- Сен нима деб ўйлагандинг? Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
- Йўқ, билмайман.
- У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
- Улар нима, бобожон?
- Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақа¬лоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
- Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Юзимга термилдилар ва:
- Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, дедилар.

@Sultonova_Mashhura