Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​БОБО БИР КУНДА ҚАНДАЙ НАБИРАЛАРИНИ ТАРБИЯЛАДИ! Бир куни буви | Психостимул

​БОБО БИР КУНДА ҚАНДАЙ НАБИРАЛАРИНИ ТАРБИЯЛАДИ!

Бир куни бувим мен билан эгизак акамни дачада қолдирганини эслайман. У иш билан кетиши керак эди. Биз бобом билан қолдик. 8 ёшда эдик. Ухлаш учун ётдик, суҳбатимиз тугамайди, шовқин соламиз.
Бобом эса дейди:
- Ухланглар. Эртага эрта уйғотаман. Тўққизда нонушта.
Бизга эса барибир эди. Ярим тундан кейин ухлаб қолдик.

Бобом 8.30 да бизларни уйғотди:
- Туринглар. Тўққизда нонушта.
- Хўп, бобо ...
Ва биз ухлашда давом этдик.

Соат 11 да уйғондик. Озиқ-овқат омбори қулфланган эди. Калит эса бобомнинг чўнтагида. Бувим бўлганида нонуштамизни беш марталаб иситиб берарди.
- Бобо, нонушта?
- Нонушта соат тўққизда.
Норози бўлгандек қарадик, начора, барибир фойдаси йўқ.
- Бобо, биз дарё бўйига кетяпмиз.
- Яхши, боринглар. Соат бирда тушлик.
Кетдик.

Соат уч яримда етиб келдик. Омбор яна қулфланган.
- Бобо?
- Кечки овқат соат еттида.
Дарёда сузганда қорин роса очқайди, ошқозонимиз қулдираб кетди. Бундан ташқари, биз ҳали нонушта ҳам қилмаганмиз.

Бостирма орқасида ертўла қазилган, у ерда иккита уч литрлик банкада сариёғ бор эди. Шундай қилиб, акам иккаламиз бармоғимизни ботириб, ана шу банкадаги сариёғни едик.

Соат етти. Биз аллақачон стол атрофида ўтирибмиз. Бобом эса гречка бўтқасини тақсимчаларга солардилар. Мен овқат ейишни бошладим. Аммо акам бўтқани четга суриб қўйди:
- Бобо, мен буни емайман. Бувим менга майдаланганини тайёрлаб берарди.
Бобом индамай тақсимчани йиғиштира бошлади:
- Нонушта соат тўққизда.
- Йўқ, бобо, овқатни йиғиштирманг. Мен ейман.

Эртаси куни битта уйғотиш билан биз соат тўққизда столга ўтирдик. Мана шундай. Бобом бизни бир кунда тарбияладилар. Бақир-чақирларсиз, маърузаларсиз ва калтакларсиз ...

@Sultonova_Mashhura