Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Хотиралар хўрсинар унсиз, Сенсиз зиё гўёки нурсиз. Хаётимда то | Психостимул

Хотиралар хўрсинар унсиз, Сенсиз зиё гўёки нурсиз.
Хаётимда топганим-дурсиз,
Орзуларим эсингдами?

Ўтса хамки йиллар бетўхтов,
Дийдорингни истадим холос
Кўзларингда яшай илтимос,
Нигохларим эсингдами?

Айтолмаган дил сирларинг айт,
Кулгуйимга ошиқ бўлган пайт,
Келгин яна ўша дамга қайт...
Бахтли кўзлар эсингдами?

Унсиз қалбдан таралган овоз,
Нигох билан сўзлашиб бир оз
Кўнглинг кўнгил билан тушса мос,
Узун сочлар эсингдами?

Муаллиф Машҳура Султонова Рустамбоевна

@Sultonova_Mashhura