Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​​ Бир хонадонда қайнона ва келин орасида доим келишмовчилик | Психостимул

​​ Бир хонадонда қайнона ва келин орасида доим келишмовчилик бўларкан. Низолар шу даражага борибдики, охири бир куни келин гиёҳлар сотувчи қариндошига бориб дардини айтибди. «Уни фақат ўлдириб қутулишим мумкин. Илтимос, менга ёрдам беринг», дебди. 
Ёши улуғ сотувчи унга бир ҳовуч кукун бериб: «Бу бир ойда секин таъсир қиладиган заҳар. Буни ҳар куни қайнонангнинг овқатига 
оз-оздан аралаштириб бер. Лекин доим чиройли муомала қил, табассум билан гаплаш, муросали бўлгин. Шунда у заҳарлаётганингдан шубҳаланмайди», дебди. 
Келин қайнонасидан шунчалик безган эканки, сотувчи айтганидек қилибди. Қайнонасининг ҳар таомига ўша кукундан қўшар ва ширин муомала қилар экан. Орадан бир неча кунўтиб келин яна ўша гиёҳлар сотувчи қариндошига бориб: «Берган заҳарингизни таъсирини кесувчи бирор дори беринг, илтимос», дебди. 
Сотувчи сабабини сўраган экан, аёл унга жавобан: «Заҳарлаётганимни сезмасин деб қайнонамга доим яхши муомалада бўлдим. Ҳозир қайнонамнинг менга нисбатан муносабатлари ўзгариб худди меҳрибон онамдек бўлиб қолдилар. Энди у кишини ўлишларини хоҳламайман», дебди. Сотувчи аёл чиройли табассум қилиб, «Сенга берган кукуним аслида оддийгина шакар эди. Шу бир ҳовуч шакар бугунгача қанчадан-қанча одамларнинг орасини тузатди-я», дебди!

@Sultonova_Mashhura