Мақсад... Ўзига ишонган чумоли Одамлар йўлда кетаётса, бир | Психостимул
Мақсад...
Ўзига ишонган чумоли
Одамлар йўлда кетаётса, бир чумоли қаршисида турган тоғнинг тошларини елкасига ортиб, четга чиқараётган эмиш. Ундан нега бундай қилаётганини сўрашибди...
- Тоғнинг нариги томонида онам бор. Онамнинг олдига бориб-келишим учун тоғнинг ўртасини ёриб, ўзимга йўл қиляпман, - деб жавоб берибди.
Одамлар:
- Бу сенинг қўлингдан келмайди-ку, - дейишибди.
Шунда чумоли:
- Қўлимдан келмаслик баҳона бўлолмайди, - деган экан...
Хулоса: Мақсадлар сари дадил қадам босмас эканмиз, ҳар қандай оддий нарсалар ҳам қўлдан келмайди. Истаса ва изланса, ҳар қандай мақсадга йўл бор, дангаса инсонларгина баҳоналар туфайли ўзларини тўхтатишади.
Хулоса сиздан...
@Sultonova_Mashhura