Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Азизлар битирувчилар! Психиатрия ва наркология кафедраси сиз | Студенческий совет ТМА || TTA Talabalar kengashi

Азизлар битирувчилар!

Психиатрия ва наркология кафедраси сизларни, хаётингиздаги мухим босқич, олий ўқув юртини муваффақиятли тугатганингиз билан чин қалбдан табриклайди!

Хозир сизлар учун хаётдаги мухим босқич - тор мутахасисликни танлаш турибди.

2022 – 2023 ўқув йиллари учун Тошкент тиббиёт академияси психиатрия ва наркология кафедрасида “ПСИХИАТРИЯ ” ва “НАРКОЛОГИЯ” мутахассислиги бўйича магистратура қабул параметрлари:

ПСИХИАТРИЯ – 24 та ГРАНТ ва НАРКОЛОГИЯ – 16 та ГРАНТ ўринларга магистрларни таклиф этади.

Психиатрия ва наркология кафедрасида таълимдан кейинги 2 турдаги йўналиш бўлиб:
- Магистратура (3 йил) – ГРАНТ
- Ординатура (2 йил)

Қуйидаги мутахасисликлар бўйича йўналишлар мавжуд:
- Психиатрия
- Наркология

Бу йўналишларда қуйида келтирилган факультетларни битирган талабалар тахсил олишлари мумкин:
- Даволаш факультети
- Тиббий-педагогика факультети
- ТашПТИ битирувчилари

Дарслар қуйидаги базаларда олиб борилади:
- Шахар рухий касалликлар клиник шифохонасида.
- Республика рухий касалликлар клиник шифохонасида.
- Шахар психоневрологик диспансерлар № 1 ва № 2.
- Шахар наркологик диспансери.
- Республика ихтисослаштирилган наркологик илмий – амалий марказида.

Истиқболингиз:
Психиатрия ва/ёки наркология мутахасиси ишлашга хақли:
- хусусий (Mental med service) ва давлат тиббий марказларида
- юқорида келтирилган барча муассасаларда
- олий ва махсус – ўқув юртларида (магистратурани тамомлагандан сўнг).

Даврамизга хуш келибсиз!