2021-11-03 17:38:06
Танловда 16 ёшдан юқори айни пайтда хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда фуқаролигидан қатъий назар тарихий Ватанини “Ўзбекистон” деб билган ватандошларимиз иштирок этишлари мумкин.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
· “Энг яхши мақола”;
· “Энг яхши фотосурат”;
· “Энг яхши видеоролик”.
Номинациялар бўйича ижодий ишлар 2021 йилнинг 30 октябрдан 15 ноябрга қадар “Ватандошлар” жамоат фондининг @vatandosh_tanlov_bot Телеграм манзилида қабул қилинади.
Ҳар бир номинация бўйича битта ўрин аниқланиб, (номинациялардан ташқари фаол деб топилган ижодий ишлар инобатга олинади) қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
“Энг яхши мақола” номинацияси:
1-даражали диплом ва планшет;
“Энг яхши фотосурат” номинацияси:
1-даражали диплом ва планшет;
“Энг яхши видеоролик” номинацияси:
1-даражали диплом ва ноутбук.
Танлов натижалари 2021 йилнинг 17 ноябрь куни “Ватандошлар” жамоат фонди интернет саҳифаларида эълон қилинади.
Танлов ғолибларига мукофотлар жорий йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ва консуллик хизматлари орқали ватандошларга етказиб берилади.
1.0K views14:38