Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўқув машғулоти ўтказилди Иссиқ кунларда кўпчилик салқинлаш м | Sokol.uz

Ўқув машғулоти ўтказилди

Иссиқ кунларда кўпчилик салқинлаш мақсадида анҳор, ҳовузларга чўмилиш учун боради. Албатта чўмилиш мумкин бўлган ҳудудлар алоҳида кўрсатиб қўйилади.

Афсуски, гоҳида болаларни эътиборсиз қолдириш ёмон оқибатларни юзага келтиради.

Айни пайтда оромгоҳларда болалар ҳордиқ чиқаришмоқда. Табиийки, чўмилиш ҳавзалари шай ҳолатга келтирилган.

Бироқ дам олувчиларнинг ҳаммаси ҳам чўмилиш, ёнғин содир бўлганда қандай ҳаракатланиш қоидаларини тўлиқ ўзлаштирмаган.

Шу сабабли Бўстонлиқ туманида фаолият юритаётган соғломлаштириш оромгоҳларда ўқув-машғулотлари йўлга қўйилган.

Жумладан, «SОКОL» болалар соғломлаштириш оромгоҳида Ҳарбий прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларда содир бўлиши мумкин бўладиган ёнғинларни ва сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш борасида машғулотлар ўтказилди.

Мутахассислар иштирокидаги машғулотлар болаларни кейинги ҳаётида ҳам қўл келади, деган умиддамиз.

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram