Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Фитрий муҳаббат Уҳуд ғазоти куни мусулмонлар бошига ўта катта | 🥦 SHIRINA GURMAN 🥩

Фитрий муҳаббат

Уҳуд ғазоти куни мусулмонлар бошига ўта катта мусийбат етиб, Мадинаи мунавварга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудда вафот этдилар деган хабар тарқалди. Шунда саҳобий аёллар беихтиёр Уҳуд томонга ёпирилиб кела бошладилар. Уларнинг ичида Кулсум бинти Рофиъ ҳам бор эди. Йўлда кимдир унга сени эринг ҳам Уҳудда шаҳид бўлибди, деди. У шунда: “Эримни қўй, Набийимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолати қандай экан” деди. Бир вақт яна кимдир: “Кулсум отанг ҳам шаҳид бўлибди”, деди. У яна ўша жавобни берди. Ва яна кимдир эй, Кулсум аканг ҳам жангда шаҳид бўлибди, деди. У яна: “Менга Расулуллоҳнинг ҳолати ҳақида айтинглар?”, деди. У Уҳудга етиб бориб, Набий алайҳиссаломни соғ-саломат кўриб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Сиз соғ-саломат экансиз, бошқа мусибатлар мени олдимда ҳечдир”, деди. Бу ҳам айни табиий муҳаббатдир.

Аллоқулов Абдуллатиф таржимаси

bintusodiq

https://t.me/shirigurman