2022-04-24 22:01:53
АҚШ даги машҳур Озодлик ҳайкали, мамлакат мустақиллигининг 100 йиллик байрамига Франциядан табрик сифатида жўнатилган.
Бу ҳайкалга гўзал ва бой аёл ўз қиёфасини совға қилган.
Изабелла Бойернинг ҳаёти қизиқарли романга ўхшайди.
20 ёшида соҳибжамол бу аёл Зингер тикув машиналари қироли, 50 ёшли Исаак Зингерга турмушга чиқади. Эри оламдан ўтгач эса мамлакатнинг энг бой аёлига айланди.
Гўзал ва бой аёл кўпчилик назарида эди. Аёл асли Парижда туғилган бўлиб, отасининг келиб чиқишига кӯра Африкалик , онаси эса инглиз миллатига мансуб эди.
Ёшлигидан беқиёс гўзал Изабелла моделлик касбини танлаган эди. Аммо кӯпроқ даромад қилиш учун узоқ мамлакатга йӯл олган эди.
Аёл 1- турмуш ӯртоғи вафотидан сал кейинроқ дунёга машҳур скрипкачи Виктор Ройбстетга турмушга чиққан. Эри нафақат скрипкачи балки граф ҳам эди ва Изабелла ҳам графиняга айланди.
Уни тез- тез зиёфатларга таклиф қилишар ва у ерда бир куни машҳур ҳайкалтарош Огюст Бартольди билан танишади. Ҳайкалтарош унда эркинлик образини кўрди ва кейинчалик бу қиёфани Озодлик ҳайкалига кўчирди.
Ҳайкал баландлиги 50 метр, оғирлиги 31 тоннадир.
Ҳаммага бу гӯзал қиёфани бориб кӯриш насиб қилсин
@universe_of_Madina
94 views., 19:01