Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Тезкор_Тарқатинг Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларига 10 | Samarqandliklar 🇺🇿

#Тезкор_Тарқатинг

Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларига 10 февраль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

«Самарқандшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими томонидан «Оқдарё» ГТСда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 10 февраль куни соат 09:00 дан 17:00 гача “Мулиён, «Муллони поён», «Қўшчинор», «Садриддин Айний», «Халифа Иброҳим», «Хўжа Абдударун», «Тошкандий», «Огаҳий», «Фидойилар», «Шарқ», «Халқобод», «Абдураҳмон Жомий», «Шарқ тонгги»,«Галаосиё», «Конигил», «Шаҳриобод», «Д.Самарқандий», «Ибн Сино», «Сарбон», «Қўшбаққолли» маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

Ҳудудда яшовчи барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

Ушбу ноқулайликлар учун «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали маъмурияти табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Батафсил T.me/SAMARQAND